8 январь, жума куни Сочидаги «Юг Спорт» марказида дзюдо бўйича Россия терма жамоаси машғулотларида қатнашган Владимир Путин спортчилар билан бир неча спарринг ўтказди. Улар орасида дзюдо бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси, мамлакат чемпиони, Лондон олимпиадаси қатнашчиси Ирина Заблудина ҳам бор эди, дея хабар беради «Сегодня.ua».
Ўтган йил октябрида Тошкентда бўлиб ўтган дзюдо бўйича Гран-при турнирида кумуш медални қўлга киритган 28 ёшли Заблудина самбо ва дзюдо бўйича спорт устаси бўлган Россия президентини мағлуб этиб, татамига қулатди. «Жуда ўжар қиз экан! ‘Сизни албатта йиқитишим керак’ деди, маҳкам ёпишиб олди», дея беллашувга изоҳ берган Путин.
Россия президенти билан машғулотда иштирок этган спортчилар бу одатий машқлар бўлгани, «Путинга ён бериш бўйича ҳеч қандай кўрсатма берилмагани»ни таъкидлаган.
Изоҳ (0)