«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике «Олтин тўп» тақдимоти бўлиб ўтадиган тантанали маросимга бормаслигини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар қилмоқда.
Шу тариқа «йилнинг энг яхши мураббийи» бўлишга даъвогарлар орасида фақат Чили термаси устози Хорхе Сампаоли маросимда иштирок этадиган бўлди. «Бавария» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳам мюнхенликлар йиғинида бўлиши сабабли «Олтин тўп» тақдимотига бормасликка қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, «Олтин тўп» мукофотини топшириш маросими 2016 йил 11 январь куни Цюрихда бўлиб ўтади. Маросим UzReport TV томонидан тўғридан-тўғри намойиш қилинади.
Изоҳ (0)