«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Аляскага биринчи чартер дастурини амалга оширди, дея хабар бермоқда UzDaily.
Ўзбекистон миллий авиаташувчисининг Boeing-757 авиалайнерида, ушбу дастурга мувофиқ, 540 нафар япониялик сайёҳ АҚШнинг Аляска штатида жойлашган Фэрбенкс шаҳрига етказилди.
Парвозлар Япониянинг Осака, Токио ва Нагоя каби учта шаҳридан амалга оширилди. Тошкент—Осака—Токио—Нагоя—Фэрбенкс—Тошкент йўналиши бўйича бундай мураккаб рейс биринчи марта амалга оширилди.
Изоҳ (0)