Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сибирнинг Ямал яриморолидан учган чийилдоқ ғозлар тўдасидан бир гуруҳ қушлар ажралиб чиқиб, Қора денгиз томон учиш ўрнига, қишлаш учун Ўзбекистонда қолди. Бу ҳақда, қушларга ўрнатилган GPS-навигаторлар тақдим этган маълумотга асосланиб, «Мегатюмен» нашри хабар бермоқда.

Фото: «Мегатюмен»

Фото: «Мегатюмен»

Қизил китобга киритилган чийилдоқ ғозлар, одатда, овлаш учун рухсат этилган оқпешона ғозлар билан жанубга учар, шу сабабли ҳам овчилар таҳдидига учрарди.

Орнитологларнинг кузатувларига кўра, Ямал ғозлари янада чидамлироқ кўринишга кирган. Авваллари бу паррандалар парвоз давомида Ханти-Мансийскда дам олиб ўтарди, бироқ энди бир нафасда, тўхтамасдан, Қозоғистонга қадар етиб боряпти.

Олимларнинг фикрича, бунга шимолдаги ҳаво ҳарорати ўзгариши сабаб бўлган бўлиши мумкин. Илиқ кунлар сони кўпайгани туфайли парвозга тайёрланиш ва ёғ захирасини ошириб олиш учун қушлар ихтиёрида кўпроқ вақт бўлмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Афғон халқининг сабри билан ўйнашманг” — “Толибон” қўмондонларидан бири Эронни босиб олиш билан таҳдид қилди  
Дунё
Хитойда қайта авж олиши кутилаётган ковид, 3 марта сайланган Эрдўғон, бир ойдан бери намойиш ўтказаётган ҳинд спортчилари — 29 май суратлари
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси ошди