Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон мамлакат аҳолиси бўлажак сайловларда Европа Иттифоқи таркибидан чиқишга овоз беришса ҳам ўз лавозимидан истеъфо бермоқчи эмаслигини маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Якунда Буюк Британиянинг ЕИга аъзолиги тўхтатилса ҳам мен бош вазир бўлиб қолавераман», — деди Кэмерон. Британиялик етакчининг сўзларига кўра, унинг сиёсий келажаги бўлажак референдум натижаларига эмас, балки овоз беришни ташкиллаштириш қобилиятига боғлиқ.
Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши масаласидаги референдум 2017 йил охиригача ўтказилиши керак.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Британия расмийлари мамлакат Евроиттифоқда қолиши шартларини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)