АҚШда ўйналадиган Powerball лотереясининг галдаги жекпотида ақл бовар қилмас даражадаги сумма — 1,3 миллиард доллар ўйналиши мумкин. Шу тариқа мамлакат тарихида илк бор ютуқ миқдори 1 миллиард доллардан ошди, дея хабар бермоқда «РБК».
Лотереянинг 9 январь, шанба кунги тиражида 948,8 миллион доллар ўйналди. Унинг арафасида лотерея чипталари сотуви ҳам рекорд даражада бўлгани қайд этилди. Масалан, одатий кунларда Калифорнияда чипта тушуми кунига 1 миллион долларни ташкил этса, 9 январь куни бу кўрсаткич соатига 2,8 миллион доллардан иборат бўлган.
Охирги марта Powerball’да рекорд даражадаги суммани 2014 йил апрелида калифорниялик пенсионер Реймонд Бакстон ютиб олганди: у қўлга киритган жекпот 425,3 миллион долларни ташкил этган.
Изоҳ (0)