Арманистонда чўчқа гриппи асоратларидан вафот этганлар сони олти кишига етди. Бу ҳақда 10 январь, якшанба куни мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Вазирлик маълумотларига кўра, уч нафар бемор ўтган йил декабрида, яна уч нафари эса шу йил бошланишида ҳаётдан кўз юмган. Чўчқа гриппи ташҳиси қўйилган яна 7 киши ўта оғир ҳолатда эканлиги билдирилган.
Изоҳ (0)