Эроннинг араб мамлакатлари ишига аралашиши минтақавий хавфсизликка таҳдид қилади. Бу ҳақда 10 январь, якшанба куни Қоҳирада бошланган Араб давлатлари лигасининг фавқулодда йиғилиши чоғида Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Эроннинг аралашуви барча халқаро конвенциялар ва меъёрларнинг очиқ-ошкор бузилишидан бошқа нарса эмас. Саудия Арабистони бу хуружга қатъий ва жиддий қарши туради ҳамда Лигани Теҳронга нисбатан аниқ мавқени эгаллашга чақиради», — дея таъкидлаган ал-Жубайр.
Лига бош котиби Набил ал-Арабий «минтақавий ҳамжамият Эрон фитналарини қоралашини» маълум қилди ва Саудия Арабистони дипломатик ваколатхоналарига уюштирилган ҳужум учун тўлиқ жавобгарликни Эрон расмийлари зиммасига юклади.
Изоҳ (0)