«Роскосмос»нинг телестудияси Ер сайёраси жойлашган Сомон йўли галактикасини келажакда қандай ҳалокат кутаётгани ҳақида ҳикоя қилувчи ролик тайёрлади. Meduza’нинг қайд этишича, 4 миллиард йилдан сўнг бизнинг галактикамиз ҳозирги вақтда 2,5 миллион ёруғлик йили узоқликда жойлашган Андромеда галактикаси билан тўқнашади.
Тўқнашувдан бир неча миллион йил ўтиб, икки галактика ягона — улкан галактикага айланади. Астрофизик Рашид Сюняев, агар Ерда ўша вақтда ҳам одамлар яшаётган бўлса, улар нималарга гувоҳ бўлиши ҳақида сўзлаб берди: «Ерликлар учун бу унчалик ҳам ёқимли томоша бўлмайди. Қуёш тизими ноодатий тезликда галактикамиздан қаергадир узоққа отилиб кетади. Бу юлдузлар бўтқаси ичра ажойиб парвоз бўлади».
https://www.youtube.com/watch?v=UP5xZPlShdk
Сомон йўли ва Андромеда тўқнашуви визуализациясини батафсил бу видеода кўриш мумкин:
https://www.youtube.com/watch?v=PrIk6dKcdoU
Изоҳ (0)