Татаристоннинг (Россия) эски Кувак қишлоғида рўй берган ёнғинда жами олти киши — беш нафар бола ва уларнинг онаси нобуд бўлди. Оила бошлиғи қаттиқ куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган, яна бир бола ёнғин чоғи қариндошлариникида бўлган. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ўт ўчирувчилар ҳодисадан 11 дақиқа ўтиб ёнғин жойига етиб келади, бироқ бу пайтда ёғочдан қурилган уйни олов қуршаб бўлганди. Фалокатда омон қолган эркак маст ҳолатда бўлгани, уй ўтин билан иситилгани, шунингдек, қўлбола электр иситгичларидан фойдаланилгани айтилмоқда. Ёнғинга айнан нима сабаб бўлганига аниқлик киритилмоқда.
Изоҳ (0)