2011 йилда ҳайвонларни расмга олувчи сураткаш Дэвид Слейтернинг камерасига муҳрланган маймун селфиси бутун дунёга тарқалди. 2015 йилда эса ўз исмини ошкор қилмаган Индонезия фуқароси номидан судга даъво берилди, унда даъвогар Слейтерни макаканинг муаллифлик ҳуқуқларини бузишда айблади, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».
PETA («Ҳайвонларга одоб билан муносабатда бўлиш тарафдорлари») ташкилоти суд даъвосини қўллаб-қувватлади. Ҳайвонлар ҳимоячилари суратдан фойдаланганлик учун муаллифлик гонорарларини олишга умид қилган, маблағни эса жонивор ва унинг уруғлари эҳтиёжларига сарфламоқчи эди.
Бироқ АҚШ Муаллифлик ҳуқуқларини рўйхатга олиш идораси судда ўз ҳуқуқларини талаб қилган сураткашни қўллаб-қувватлади. Суд, шунингдек, «маймун мулк эмас, балки мулкнинг (хусусан, муаллифлик ҳуқуқи) эгаси» бўлиши кераклиги ҳақида қарор қабул қилди.
Изоҳ (0)