Испания маликаси Кристина мамлакат тарихидаги суд олдида жавоб берадиган қироллик оиласининг илк вакили бўлади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Қирол Фелипенинг синглиси солиқ тўлашдан қочиш ва давлат маблағини ўмаришда айбланмоқда. Тергов тахминига кўра, у турмуш ўртоғи Иньяки Урдангарин билан бирга тил бириктириб, ҳаракат қилган. Мазкур иш бўйича ўз айбини тан олмаётган яна 16 киши ҳам сўроқ қилинмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, Урдангаринга қарашли нотижорат компанияси минтақавий маъмуриятларнинг хизмат кўрсатиш бўйича танловларида юқори нархлар билан ғолиб чиққан. Шундан сўнг ортиқча маблағ товламачилик иштирокчилари ҳисоб рақамларига ўтказиб берилган. Urdangarin Noos институти давлат бюджетидан 5,6 миллион евро олгани айтилмоқда.
Тергов малика Кристинани Ноос хайрия спорт фонди васийлик кенгаши аъзоси ва Aizoon кўчмас мулк савдоси компанияси эгаларидан бири сифатида ушбу жиноий хатти-ҳаракатларга ёрдам берганликда гумон қилмоқда.
Изоҳ (0)