КХДР расмийлари мамлакат томонидан ўтказилган ядро синовига халқаро муносабатни Корея яриморолидаги томонларни уруш ёқасига келтиришга уриниш, деб баҳолади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Водород бомбасининг муваффақиятли синовига хасади келаётган АҚШ ва унинг издошлари тарғибот эшиттиришлари йўлга қўйилгани, старатегик бомбардимончилар шай ҳолатга келтирилганини айтиб, вазиятни уруш ёқасига келтиришга ҳаракат қилмоқда», — дея таъкидлаган Пхеньяндаги митингда КХДР Меҳнат партияси тарғибот бўлими раҳбари.
Маҳаллий ОАВда мазкур митингдан олинган, Ким Чен Ин шарафланган плакатлар кўтариб олган минглаб кишилар тасвирланган суратлар пайдо бўлди: 8 январь мамлакат раҳбарининг туғилган куни ҳисобланади.
Изоҳ (0)