Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Теҳрон Яқин Шарқда кескинлик кучайишига ҳаракат қилмаётганлигини билдирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
БМТ бош котиби Пан Ги Мунга йўллаган мактубида вазир Саудия Арабистони расмийларини минтақада экстремистларни қўллаб-қувватлаш ва Яманда исёнчи хусийларга қарши «бемаъни ҳарбий ҳаракатлар» олиб боришда айблади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эрон соғлиқни сақлаш вазири Ҳасан Ҳошимий Саудия Арабистонида шиа уламоси, шайх Нимр ан-Нимрнинг қатл этилишини террорчиларнинг гаровга олинганларни ўлдиришига қиёслаганди.
Изоҳ (0)