Германия ҳарбий-ҳаво кучларининг Tornado разведкачи самолётлари Сурия ва Ироқ осмонида биринчи парвозларни амалга оширди. Парвозда иштирок этган ва «юклатилган вазифани бажарган» икки самолёт ўзлари жойлашган Туркиянинг Инжирлик базасига эсон-омон қўнди. Бу ҳақда мамлакат қуролли кучлари —Бундесвер вакили маълум қилди, дея хабар беради ТАСС.
Ўтган йил декабрида Германия парламенти — бундестаг қуролли кучларнинг ИШИДга қарши аксилтеррор операциясида иштирок этишига рухсат берди. Операцияда кўпи билан 1,2 минг нафар ҳарбий қатнашади, 6 та Tornado, ҳарбий кема ва ёқилғи қуйиш самолётлари сафарбар этилган. Миссия бир йилга мўлжалланган, бироқ ушбу муддат узайтирилиши ҳам мумкин.
Изоҳ (0)