Chevrolet компанияси янги авлод Cruze хэтчбекини тақдим этди, у 11 январда Детройтдаги моторшоуда расман намойиш этилади, деб ёзади Motor. «Седан» кузовли модель эса ўтган йилнинг ёзида тақдим этилган эди.
Хэтчбек General Motors концернининг янги модуль платформаси асосида қурилган, у Opel Astra оиласи учун фойдаланиб келинади. Cruze модели сегментдаги энг узун ғилдирак асосига эга бўлди (2700 мм) ва ўзидан аввалги моделдан 91 килограммга енгилроқ бўлди.
Янги модель 153 от кучига эга 1.4 турбо двигатель билан бирга таклиф қилинади, у олти поғонали механик узатиш қутиси ёки олти диапозонли «автомат» билан жуфтликда ишлай олади. Chevrolet Cruze тезлигини саккиз сонияда соатига юз километргача ошира олади.
Хэтчбек кузда сотувга чиқади.
Изоҳ (0)