Тошкент шаҳридаги Нукус кўчасида Lada Priora автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида хабар қолдирилган.
Хабарга илова қилинган фотосуратларда автомобиль ағдарилиб кетгани, сўнг уни одамлар кўпчилик бўлиб (улар орасида милиция ходимлари ҳам бор), ўнглаб қўяётганини кўриш мумкин.
Автомобиль нима сабабдан текис йўлда ағдарилиб кетгани аниқ эмас. Фотохабар остида изоҳ қолдирганлар ҳодиса автомобиль катта тезликда ҳаракатлангани боис юз берган бўлиши мумкинлигини тахмин қилган.
Гувоҳларнинг қайд этишича, ҳодиса натижасида автомобиль ҳайдовчиси жиддий тан жароҳати олмаган.
Изоҳ (0)