Американинг General Motors автомобилсозлик концерни такси буюртма қилишга мўлжалланган дастур ишлаб чиқарувчи Lyft Inc компаниясига 500 миллион доллар инвестиция киритади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Молиялаштиришнинг ушбу босқичида Lyft 1 миллиард доллар жалб қилишни режалаштирган. Компаниянинг ўзи 5,5 миллиард долларга баҳоланмоқда.
GM маблағ киритишдан ташқари Lyft билан ҳамкорлик қилувчи ҳайдовчиларга ўз автомобилларини қисқа муддатга ижарага беради. Бундан ташқари, компаниялар ўзи бошқариладиган, ҳайдовчисиз таксилар сервисини яратиш лойиҳаси устида биргаликда ишлайди.
Келишув шартларига кўра, GM президенти Дэн Амманн Lyft’нинг директорлар кенгашига киради.
Изоҳ (0)