АҚШда 2015 йилда 17,47 миллионта янги енгил ва юк автомобиллари сотилди. Бу кўрсаткич рекорд ҳисобланади, деб хабар беради Meduza.
Аввалги рекорд 15 йил давомида сақланиб турди. 2000 йилда 17,35 миллионта янги машина сотилган эди.
Америкаликлар иқтисодиётнинг ўсиши (табиийки, даромадларнинг ҳам), кредитларга паст ставкалар қўйилиши ва бензин нархининг тушиши сабабли янги автомобиллар харид қилмоқда.
АҚШда энг кўп автомобилни General Motors концерни сотди (3,1 миллионта машина). Иккинчи ўриндан Ford (2,6 миллион), учинчи поғонадан Toyota (2,5 миллион) ва тўртинчи ўриндан Fiat-Chrysler (2,2 миллион) жой олди.
Деярли барча автомобиль ишлаб чиқарувчиларининг савдоси 3—5 фоизга ошди.
Изоҳ (0)