Нигериянинг Варри шаҳрида номаълум шахслар томонидан Пермнинг «Амкар» жамоаси футболчиси Фегор Огуденинг рафиқаси ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда «Goal.com» хабар беради.
Ўйинчининг сўзларига қараганда, унинг рафиқаси Маимунат болалари билан сайрга чиқишни режалаштирган. Уйи яқинида унга номаълум кишилар ҳужум қилган. Улар аёлни Огуденинг автомобилига тиқиб, воқеа жойидан яширинган. Жиноятчилар болаларга тегинмаган. Кейинроқ машина бошқа шаҳардан топилган.
«Мен ўша заҳотиёқ полицияга мурожаат қилдим. Ўғрилардан ҳозиргача ҳеч қандай хабар йўқ. Мен рафиқамнинг қаердалигини билмайман», — деди Огуде.
Ушбу мавсумда «Амкар»нинг 14 та ўйинида қатнашган 28 ёшли ярим ҳимоячи ҳозирги пайтда Нигерияда таътилни ўтказаётган эди.
Изоҳ (0)