Хитойнинг Гуандун провинциясидаги Шэньчжэнь шаҳри шифохонасида H5N6 парранда гриппидан аёл киши вафот этди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Шэньчжэннинг касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази маълумотларига кўра, 2015 йил 30 декабрь куни ҳаётдан кўз юмган 26 ёшли аёл парранда билан алоқага киришгандан кейин касалликни юқтириб олган.
Умумий ҳисобда Гуандун провинциясида H5N6 гриппи билан уч киши касалланди. Маҳаллий ҳукумат тирик паррандалар бозоридаги назоратни кучайтирди.
H5N6 вируси билан одамнинг касалланганлиги биринчи бор 2014 йилнинг май ойида Хитойнинг Сичуань провинциясида қайд этилган эди.
Изоҳ (0)