Афғонистоннинг Гильменд вилоятида вертолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган, дея хабар қилади «ТАСС».
Дастлабки маълумотларга кўра, вертолёт ҳукумат хавфсизлик кучларининг жангариларга қарши амалиётларига кўмаклашаётган хорижий ҳарбийларга тегишли бўлган.
Бу йил бошидан бери мамлакатдаги иккинчи авиаҳалокат: 3 январь, якшанба куни Афғонистон қуролли кучларига қарашли Ми-17 ҳалокатга учраган, бунинг оқибатида уч ҳарбий ҳалок бўлган, яна икки нафари жароҳатланганди.
Изоҳ (0)