АҚШнинг Жоржия штатидаги мотелда аёл ва 11 нафар болани гаровга олган америкалик ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда полиция манбаларига таяниб, Fox News маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Номаълум кимса беш соатга яқин аёл ва болаларни Атланта шаҳри яқинидаги меҳмонхона хонасида зўрлик билан ушлаб турган. Чақирув бўйича етиб келган полицияга эшик очишдан бош тортган. Ёрдамга етиб келган полиция махсус бўлинмаси штурмни бошлаганда жиноятчи пичоқ билан бўйнига шикаст етказган ва нобуд бўлган.
Аёл ва болалар жабрланмаган. Полиция уларнинг қариндош ёки йўқлиги, гаровга олган кимсага алоқасини текширмоқда.
Изоҳ (0)