Амстердамдан Пекинга йўл олган KLM авиакомпанияси самолёти йўловчиси ўзи ва иккинчи учувчига жароҳат етказган. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ҳодиса 3 январь, якшанба куни рўй берган. Гувоҳларнинг айтишича, йўловчи учувчига ўткир буюм билан жароҳат етказган, шунингдек, ўзини ҳам яралаган. Шундан сўнг йўловчи ўриндиққа боғлаб қўйилган, аэропортда эса уни полиция қарши олган.Авиакомпания иккинчи учувчи олган жароҳат енгил эканлиги ва у Пекинда даволанганидан сўнг Нидерландияга қайтганини маълум қилган.
Изоҳ (0)