АҚШ президенти Барак Обама мамлакатда қурол айланиши устидан назоратни кучайтирувчи буйруқлар ҳақида гапирар экан, йиғлаб юборди, деб ёзади «Сегодня.ua».
Обама АҚШда жамоат жойларидаги ўқ узишлар натижасида келиб чиққан энг шов-шувли ўлим ҳодисаларини ёдга олганида кўзига ёш келди.
«Ҳар сафар ўша болалар ҳақида ўйлаганимда, қоним қайнаб кетади. Айтиб ўтиш керак, бу Чикаго кўчаларида ҳар куни содир бўлади. Шундай экан, Конгресс қурол-яроғ лоббиси ёлғонларига қарши туришига ҳаммамиз эҳтиёж сезамиз. Ҳар биримиз ўрнимиздан туриб, ҳамюртларимизни ҳимоя қилишимиз керак», — деди АҚШ президенти.
For every family who has had a loved one taken by a bullet from a gun, it's time to act to #StopGunViolence. https://t.co/yI3ZzZFCYY
— White House Archived (@ObamaWhiteHouse) January 5, 2016
Изоҳ (0)