Жанубий Корея разведкаси КХДРда водородли портлаш содир бўлганини шубҳа остига олди, деб ёзади «РИА Новости». У 6 январь, чоршанба куни ядро синови натижасида юз берган зилзила магнитудаси етарлича кучли эмас деб ҳисоблайди.
«Учинчи синов чоғида (2013 йил) портлаш кучи 7,9 килотоннани, зилзила магнитудаси 4,9 ни ташкил этган бўлса, бу сафар унинг кучи 6 килотонна, магнитуда эса 4,8 га тенг бўлди», — дея таъкидлади Жанубий Корея разведкаси.
Аввалроқ Япония ўз-ўзини мудофаа қилиш ҳаво кучлари КХДР марказий телевидениесида мамлакатда водород бомбаси синовдан ўтказилгани ҳақида хабар берилгач, радиоактив чангни йиғиш ва радиация фони мониторингини ўтказиш учун самолёт учиришга тайёрланаётгани айтилган эди.
- Воқеалар ривожи: КХДРнинг водород бомбаси
Изоҳ (0)