Япония ўз-ўзини мудофаа қилиш ҳаво кучлари КХДР марказий телевидениесида мамлакатда водород бомбаси синовдан ўтказилгани ҳақида хабар берилгач, радиоактив чангни йиғиш ва радиация фони мониторингини ўтказиш учун самолёт учиришга тайёрланмоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Бундан ташқари, Япония ҳукумати мамлакатда радиация фони ўзгарадиган бўлса, жавоб чораларини аниқлаштириш учун фавқулодда учрашув ўтказмоқда.
Аввалроқ АҚШ мудофаа вазирлиги КХДРда ядро синовлари ўтказиладиган полигон яқинида зилзила содир бўлгани ҳақидаги маълумотларни ўрганаётгани хабар берилди.
Эслатиб ўтамиз, КХДР водород бомбасини синовдан ўтказгани 6 январь куни маълум бўлди. Шимолий Корея шундай қуролга эга эканлиги ҳақида мамлакат етакчиси Ким Чен Ин 2015 йил декабрь ойида эълон қилганди.
- Воқеалар ривожи: КХДРнинг водород бомбаси
Изоҳ (0)