Саудия Арабистони шаҳзодаси Ал Волид бин Талал Эрон билан боғлиқ барча инвестиция ва лойиҳаларини бекор қилди. Бу ҳақда Reuters маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар беради.
Таъкидланишича, Эрон элчисининг учрашиш ҳақидаги илтимосини у рад этган. Бин Талал, шунингдек, 34 фоиз акциялари унга тегишли бўлган Flynas авиаташувчисининг Эронга барча парвозларини ҳам бекор қилди.
Агентлик шаҳзода Эронда айнан қайси лойиҳаларни молиялаштирганлигига аниқлик киритмади.
Эслатиб ўтамиз, 3 январь куни Саудия Арабистони Эрон билан дипломатик алоқаларни узганлигини маълум қилган эди. Бунга Теҳрондаги оммавий тартибсизликлар натижасида Саудия Арабистони элчихонасининг вайрон қилинганлиги сабаб бўлган эди.
Изоҳ (0)