Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон шиа уламоси Нимр ан-Нимр қатл этилишини «Саудия Арабистонининг ички иши» деб атади. Бу ҳақда у Анқарада маҳаллий ҳокимият вакиллари билан учрашуви чоғида маълум қилган, дея хабар беради «ТАСС».
«Қатл этишлар Саудия Арабистонининг ички ишларига киради», — дея таъкидлаган Эрдўғон. Шу билан бирга, 4 январь, душанба куни Туркия ҳукуматининг расмий вакили уламо қатл этилишини қоралаб чиққан эди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркия президентининг Саудия Арабистонига ташрифи давомида икки мамлакат ўртасида стратегик ҳамкорлик кенгаши тузиш тўғрисида келишувга эришилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)