Туркия орқали Грецияга ўтишга ҳаракат қилган 36 нафар муҳожир ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
Қирғоқ ҳимояси вакилларининг маълум қилишича, турк полициячилари Баликешир вилояти соҳилларида 29 та жасадга дуч келган. Яна 7 нафар қочоқнинг жасади Эгей денгизидан топилган. Қурбонлар орасида болалар ҳам борлиги айтилмоқда.
Сурия, Ироқ ва бошқа мамлакатлардан келган қочоқлар Туркия орқали Европага боришда давом этмоқда. 5 январь, сешанба кунининг ўзида Хиос ва Лесбос оролларидан Пирей порт шаҳрига 2,5 мингга яқин муҳожир ўтган. Ундан олдинги кун эса 1880 нафар қочоқ қайд этилган.
Миграция бўйича халқаро ташкилот маълумотларига кўра, 2015 йилда Евроиттифоққа Эгей денгизи орқали ўтишга ҳаракат қилган салкам 700 киши нобуд бўлган.
Изоҳ (0)