Саудия Арабистонининг БМТдаги доимий вакили Абдуллоҳ ал-Муаллим Теҳрон «бошқа давлатларнинг, шу жумладан, бизнинг ички ишларимизга аралашишга чек қўйса», Эрон билан алоқалар тикланишини баён қилди. Бу ҳақда Reuters берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлиги 2 январь куни терроризм ва фитна учун судланган 47 киши, шу жумладан, шиалар хатиби Нимр ан-Нимрга нисбатан ўлим ҳукми ижро этилганини эълон қилган эди. Шундан сўнг Теҳронда намойишчилар Саудия Арабистони элчихонасига ҳужум қилди.
Натижада Саудия Арабистони Эрон билан дипломатик алоқаларни узиб, давлатлар ўртасидаги авиақатнов ва икки томонлама савдо алоқаларини тўхтатишини, фуқароларига ушбу мамлакатга боришни ман қилган.
Изоҳ (0)