Менделеев даврий жадвалига тўртта янги кимёвий элемент қўшилиб, унинг еттинчи қаторини тўлдирди, дея хабар бермоқда «РБК». Элементлар Халқаро назарий ва амалий кимё иттифоқи томонидан расман тасдиқланди.
Бундан аввал даврий жадвал 2011 йилда кенгайтирилган, ўшанда 114 ва 116-элементлар қўшилган эди.
Янги 115, 117 ва 118-элементларни Дубна (Россия)даги Ядро тадқиқотлари бирлашган институти ҳамда Калифорниядаги Ливермор миллий лабораторияси тадқиқотчилари кашф қилган бўлса, Япониянинг «Рикагаку Кенкусё» физика-кимё тадқиқотлари институти олимлари 113-элементни очишга муваффақ бўлди.
Кашфиётчилар энди элементларга ном ва икки ҳарфли белгилар ўйлаб топиш ҳуқуқини қўлга киритади. Бунга беш ой ажратилади, сўнг ном ва белгилар Халқаро назарий ва амалий кимё иттифоқи кенгаши томонидан тасдиқланади.
Изоҳ (0)