Bellingcat тадқиқот жамоаси Нидерландияга, гўёки, Донецк яқинида Малайзиянинг «Боинг»и қулашига алоқадор россиялик ҳарбийлар исм-шарифлари кўрсатилган маърузани топширди, дея хабар бермоқда Meduza.
Нидерландия прокуратураси вакили Вим де Брюн маърузани эътибор билан ўрганиб чиқишга ва «уни жиноий терговда қўллаш мумкин-мумкин эмаслигини аниқлашга» ваъда берди.
Bellingcat асосчиси Элиот Хиггинс Нидерландиянинг NOS телеканалига берган интервьюсида «Боинг» ҳалокатига 20 га яқин россиялик ҳарбийлар алоқадор эканлигини айтиб, уларнинг баъзиларини санаб ўтган эди.
Bellingcat иштирокчилари лайнерни кўзлаб ракета отган «Бук» комплексини Донбассга Курскнинг 53-зенит-ракета бригадаси иккинчи батальони ҳарбий хизматчилари келтирганини аниқлаган.
Изоҳ (0)