4 январнинг муҳим янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Саудия Арабистони Эрон билан дипломатик алоқаларни узди. Саудия томонидан 47 киши, жумладан, шиа уламоси Нимр ан-Нимрнинг қатл этилгани Яқин Шарқнинг икки йирик мамлакати ўртасидаги муносабатларни кескинлаштириб юборди — нефть нархи ошмоқда, АҚШ хотиржамликка чақирмоқда, БМТ эса Саудияга маслаҳат бермоқда, Россия эса воситачи бўлишга тайёр.
2. «Ўзбектелеком» 1 ой мобайнида интернет сифати ёмонлашиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Маълумот учун, «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг ҳамкорлари тармоғидаги ишлар 12 октябрдан бери узлуксиз давом этмоқда.
3. Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қарийб 6,5 сўмга ошди. 2015 йилнинг сўнгги бир неча ҳафтаси давомида долларнинг расмий курси ҳар ҳафта камида 14 сўмга ўсаётганди.
4. 5 январда Фарғона водийсида қор ёғиши кутилмоқда. Қолган ҳудудларда эса ёғингарчилик кузатилмайди, фақат туман тушади.
5. Таиландда Янги йил таътили давомидаги йўл-транспорт ҳодисаларида 300 га яқин киши ҳалок бўлди. Бу таътил эмас, қандайдир урушга ўхшайди, рости.
Изоҳ (0)