Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 5 январдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2816 сўм 47 тийин этиб белгиланди. Бу 2015 йилда ўрнатилган сўнгги (29 декабрдаги) курсга нисбатан 6 сўм 49 тийинга кўп.
5 январдан эътиборан 1 евро қиймати 3087 сўм 69 тийин (2015 йил 29 декабрдаги курсга нисбатан 13 сўм 50 тийин қиммат), 1 Россия рубли эса 38 сўм 62 тийин (2015 йил 29 декабрдаги курсга нисбатан 1 сўм 37 тийинга арзон) этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Изоҳ (0)