«Ўзбектелеком» АК 2016 йил 5 январдан 5 февралгача бўлган муддат мобайнида тақдим этиладиган интернет хизматларининг сифати ёмонлашиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Хабарда таъкидланишича, бу компания ҳамкорлари тармоғида ишлар олиб борилиши билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзбектелеком» 2016 йил 5 январга қадар тақдим этилаётган интернет хизматлари сифати ёмонлашиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
«Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг ҳамкорлари тармоғидаги ишлар 12 октябрдан бери узлуксиз давом этмоқда.
Изоҳ (0)