5 январь, сешанба куни Фарғона водийси вилоятлари — Андижон, Наманган ва Фарғонада вақти-вақти билан қор ёғиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, баъзи тоғли ҳудудларда ҳам қор ёғиши эҳтимоли бор. 5 январь куни бутун Ўзбекистон бўйлаб туман тушиши кутилмоқда.
Ҳаво ҳарорати кундузи шимолий ҳудудларда, марказий вилоятларда, шунингдек, Тошкент шаҳрида +2...+9 даража, водийда +5...+10 даража, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида эса +8...+13 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
5 январь куни Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб қолади.
Изоҳ (0)