Россиянинг «Газпром» компанияси Туркманистон газини харид қилишдан бош тортди. Бу ҳақда «Туркмангаз» давлат концерни матбуот хизмати маълум қилган, дея хабар беради «Известия».
Матбуот хизматининг изоҳ беришича, мазкур қарорга халқаро газ бозоридаги вазиятнинг ўзгаргани, шунингдек, «Газпром экспорт»да пайдо бўлган молиявий муаммолар сабаб бўлган.
Туркманистон томони Россия компанияси билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини билдирган. Ўтган йил июнида «Газпром» шартномавий нархлар кўриб чиқилишини талаб қилиб, Стокгольмдаги арбитраж судида «Туркмангаз»га қарши даъво қўзғаганди.
Изоҳ (0)