Эрон пойтахтида шиа уламоси Нимр ан-Нимр қатл этилганига норозилик билдириш учун Саудия Арабистонининг мамлакатдаги элчихонасига бостириб кирган 40 нафарга яқин намойишчи қўлга олинди. Улар элчихона ҳудудидан куч ишлатилмай олиб чиқилган. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар бермоқда.
«Элчихонага кирган 40 киши ҳибсга олинди ва уларнинг шахси аниқланди. Мазкур ҳужум учун жавобгар бўлганларни аниқлаш давом этмоқда», — дея маълум қилган Теҳрон прокурори Аббос Жаъфар Давлатободий.
Изоҳ (0)