Ҳиндистоннинг Панжоб штатидаги Патханкот авиация базасида 3 январь, якшанба куни ҳам ўқ ва портлаш овозлари эшитилиб турган. Маҳаллий ОАВларнинг штат полицияси вакилига таяниб маълум қилишича, икки нафар қуролланган жангари ҳозир ҳам база ҳудудида қолмоқда. Бу ҳақда «Ведомости» хабар берди.
Мамлакат ички ишлар вазирлиги вакили авиабазада бир неча портлаш овози эшитилгани, бироқ мазкур ҳудудда яна жангарилар қолгани тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлай олмаслигини билдирган.
Маълумотларга кўра, жангарилар билан Ҳиндистон миллий хавфсизлик кучларининг 50 нафар аскари отишмага киришган, улардан 6 нафари ҳалок бўлган. Террорчилардан 4 нафари йўқ қилингани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ жангариларни бартараф қилиш бўйича 14 соат давом этган махсус операция якунлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)