Ярославль вилоятидаги аҳоли яшовчи уйда содир бўлган ёнғин жойидан олтинчи марҳумнинг жасади топилди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакили берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, ҳалок бўлган олтинчи марҳумнинг жасади вайроналар остидан топилди.
Олдинроқ ёнғин оқибатида беш кишининг, жумладан, 51 ёшли эркак, 2012 йилда туғилган ўғил бола, 2014 йилда туғилган қизча ва 2015 йилда туғилган икки қизалоқнинг ҳалок бўлганлиги маълум қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Ярославль вилояти, Рибинск туманидаги Песочное қишлоғидаги кўп хонадонли ёғочли уйда ёнғин содир бўлган эди.
Изоҳ (0)