Франциянинг Дром департаментида жойлашган Валанс шаҳрида номаълум кимса автомобилида икки бор ҳарбий патрулни уриб юборишга ҳаракат қилган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳодиса шаҳарнинг бош масжиди яқинида рўй берган. Маълумотларга кўра, уч нафар ҳарбийдан бири енгил яраланган —машина унинг оёғини шикастлаган. Бунга жавобан ҳарбийлар автоматдан ўқ узиб, ҳайдовчининг оёғи ва елкасини жароҳатлаган. Шунингдек, масжиддан чиқаётган 70 ёшли кишининг оёғига ҳам тасодифан ўқ теккан.
Шифокорларнинг айтишича, ҳайдовчининг жароҳатлари жиддий, лекин ҳаёти ҳавф остида эмас. Унинг машинасидан қурол ёки портловчи модда топилмаган. Эркакни бундай ҳаракатга ундаган сабаблар аниқланмоқда, унинг ўзи полиция саволларига жавоб беришдан бош тортган.
Изоҳ (0)