4 декабрь куни Каспий денгизидаги Озарбайжонга тегишли «Гюнешли-10» нефть платформасида юз берган авария қурбонлари сони саккиз нафарга етди, деб хабар қилади «ТАСС».
Озарбайжон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган хабарга кўра, қутқарувчилар бедарак йўқолганлар рўйхатида исми келтирилган яна бир ишчининг жасадини топди. Вазирлик хабарида айтилишича, жасадни денгизнинг Туркманистонга қарашли секторида «Беркар» туркман кемаси топган. Иман Гасимов исмли ишчининг жасади Туркманбоши портига етказилди.
Жасадни Озарбайжонга олиб келиш учун тергов гуруҳи билан ФВВнинг амфибия самолёти юборилди.
«Гюнешли-10» нефть платформасидаги ёнғин тўфондан шикастланган газ линияларидаги портлаш натижасида чиққан. Авария вақтида платформада 63 киши бўлган. 33 нафар ишчи эвакуация қилинган. Бедарак йўқолганлар рўйхатидаги 22 кишини қидириш ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)