Доғистоннинг Гуниб тумани ҳудудида 27 декабрь, якшанба куни жорий этилган аксилтеррор операцияси (АТО) давомида қуролланган жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Республика ҳуқуқ-тартибот тизимларидаги манбанинг маълум қилишича, тоғ-ўрмонли ҳудудда федерал кучлар билан отишмага киришган яширин террорчи гуруҳ аъзоси ўлдирилган.
АТО доирасида қидирув-разведка тадбирлари давом этмоқда. Жангариларни қидириш ва манзилини аниқлаш мақсадида армия авиацияси вертолётларидан фойдаланилмоқда.
Изоҳ (0)