Қирғизистон Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиси ҳамкасбларига қарата ўт очди. Улардан бири ҳалок бўлди, яна бири яраланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
«Ҳодиса 27 декабрь кечаси содир бўлди. Ҳамкасбларига қарата ўт очган ҳарбий хизматчи қоровуллик хизматида бўлган, шунинг учун унинг қуролдан фойдаланиши қонуний бўлиши мумкин», — дейилади Миллий гвардия матбуот хизмати хабарида.
Унга ҳужум қилган «Қоплон» махсус топшириқли бўлинмаси сержантларидан бири ўлдирилди. Яна бир сержантга учта ўқ теккан. Ҳозирги пайтда у оғир аҳволда шифохонанинг жонлантириш бўлимига жойлаштирилган.
Ҳозирда тунги фавқулодда ҳодиса тафсилотлари аниқланмоқда. «Ҳалок бўлган сержант энг яхши ҳарбий хизматчилардан бири эди. Айнан у жангчиларни турли тадбирларга ва ўқув машғулотларига тайёрлаш билан шуғулланар эди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ (0)