Ҳиндистоннинг Панжоб ва Харён штатларининг пойтахти бўлган Чандигарх шаҳрида қурилаётган бинонинг қулаб тушиши оқибатида олти киши ҳалок бўлиб, бир неча ўнлаб киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда NDTV берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, қулаб тушган бино қурилиш ишлари олиб борилаётган майдонга яқин жойда бўлган. Тахминларга кўра, қурувчилар бинонинг пойдевори билан машғул бўлиб турган вақтда, ичида қурувчилар бўлган қўшни бино қулаб тушган.
Қутқарувчилар вайроналар остидан 14 нафар ишчини қутқарди. Яна ўнлаб киши қулаб тушган бинонинг остида қолиб кетганлиги таҳмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)