2050 йилгача Ерга тахминан 11 та астероид яқин келиши мумкин, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Россия фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб.
Ушбу астероидлар Ерга Ой орбитаси ўртача радиусидан кичик масофагача (385 минг км) яқин келади. Бу объектлар ҳажми етти метрдан 945 метргача бўлиши мумкин.
Бундай категориядаги объектлар билан яқинлашувларнинг биринчиси 2017 йил 12 октябрда содир бўлади, 2012TC4 астероиди Ердан 115 минг км масофада сониясига 6,8 км тезликда учиб ўтади. Ушбу астероиднинг диаметри 17 метрга тенг.
Энг хавфли астероид диаметри 393 метрли Апофесдир, у 2029 йил 13 апрелда Ерга 38,4 минг км масофагача яқин келади.
Изоҳ (0)