Санта-Клаусни ташиб юрадиган чана Шимолий қутбга қайтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.
Рождество кечасида қишки сеҳргар Ернинг деярли барча давлатларидан учиб ўтиб, маҳаллий болаларга совғалар улашиб чиқди.
Шимолий Америка Аэрокосмик мудофааси бирлашган қўмондонлигининг (NORAD) баён қилишича, Санта-Клаус уйига қайтди ва ҳозир у қаттиқ уйқуда. Унинг жаҳон бўйлаб қилган сайридаги сўнгги бекат Американинг Гавайи шаҳри бўлди.
Санта-Клаус Шимолий қутбдан 24 декабрь куни учиб чиқиб, ўзининг Рождествога бағишланган сайрини 25 декабрь куни эрталаб Канада ва АҚШнинг шарқий соҳилларида тугатди.
Шимолий Америка ҳудуди бўйлаб қилган парвози давомида, Санта чанасининг учиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, унга Америка ва Канада Ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчи самолётлари ҳамроҳ бўлди.
Изоҳ (0)