Россиянинг етакчи мусулмон ташкилотлари — мусулмонлар марказий диний бошқармаси (ММДБ), Россия муфтийлар кенгаши (РМК) ва Татаристон мустақил муфтийлиги ягона марказлашган мусулмон ташкилотига бирлашади. Бу ҳақда шу пайтга қадар Россия олий муфтийси мақомига эга бўлган ММДБ етакчиси Талгат Тажуддин маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Унинг таъкидлашича, РМК етакчиси Равил Ғайнуддин билан бу борада келишувга эришилган. Мақсад эса экстремизмга қарши биргаликдаги курашишдан иборат.
Унинг баёноти РМКда инкор этилган. Россия муфтийлар кенгаши раҳбари ўринбосари Равшан Аббосовнинг айтишича, ҳозирча гап фақат экстремизмга қарши умумий кураш ҳақида кетмоқда, ташкилотлар қўшилиши эса кўзда тутилмаган.
Изоҳ (0)