Конго демократик республикасида транспорт самолётининг эҳтиётсизлик билан қўндирилиши оқибатида етти киши нобуд бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Air Service авиакомпаниясига қарашли А-310 самолёти Шарқий Касаи вилояти маъмурий маркази Мбужи Майи шаҳри аэропортига қўнаётганда учиш-қўниш майдончасидан чиқиб кетиб, аэропортга яқин уйларга бориб урилган. Уларда бўлган 7 нафар фуқаро ҳалок бўлган.
Олдинроқ Congo Airways давлат авиакомпанияси аэропорт инфраструктураси талабга жавоб бермаганлиги учун Мбужи Майига парвозларни тўхтатган эди.
Изоҳ (0)